АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!  3

“Дўстликдон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши
2022 йил 21 ноябрь куни соат 12.00 да жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Манзил: Жиззах вилояти, Дўстлик шаҳри, Саноатчилар МФЙ, Саноат кўчаси, 49-уй.
Акциядорларнинг рўйхатга олиш 21 ноябрь куни соат 11.00 дан бошлаб амалга оширилади.
Йиғилиш кун тартиби:

  1. Акциядорнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Саноқ комиссияси сон ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  3. Жамият акциядори “Ўздонмаҳсулот”АКнинг 2022 йил 24 октябрдаги 17-4/136-1288-сонли талабномасига
    асосан И.М. Мамаюсупов жамият кузатув кенгаши аъзолигидан чиқариб ўрнига компания ходими З.Б. Турдиевни тайинлаш масаласини киритишни сўраган.
    Акциядорлар реестри ёпилиш санаси: 2022 йил 16 ноябрь.
    Асос: жамият кузатув кенгашининг 2022 йил 25 октябрдаги 12-сонли йиғилиш баёни

Комментарии закрыты.