ЭЪЛОН
“Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2023 йил молия хўжалиги фаолияти якуни билан Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши 2024 йил 27 март куни соат 11.00да жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Сиздан газетанинг куйидаги тахрирдаги эълонни беришингизни сўраймиз.
Манзил: Жиззах вилоят, Дўстлик шаҳри, Саноатчилар МФЙ Саноат кўчаси 49-уй. Акциядорларнинг рўйхатга олиш 2024 йил 27 март куни соат 10.00дан бошлаб амалга оширилади.
№ | Кун тартиби |
1 | Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини келишиш. |
2 | Саноқ камиссияси сони ва таркибини белгилаш. |
3 | Кузатув кенгашининг ҳисоботини эшитиш. |
4 | “Дўстликдонмахсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2023 йил якуни бўйича молия хўжалик фаолиятини бошқарув раисининг ҳисоботини эшитиш. |
5 | 2023 йил якуни бўйича бизнес режа кўрсаткичларининг бажарилишини жамиятда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг ҳисоботини эшитиш. |
6 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги 5723-сонли Фармонига мувофиқ жамиятлар томонидан тасдиқланган Низомга асосан жамиятнинг “Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси Низоми”да, ички норматив ҳужжатларига ўзгаришкиритиш ва тасдиқлаш. |
7 | Ташқи аудитнинг 2023 йил якуни бўйича молия хўжалик фаолиятини текшириш хулосасини эшитиш. |
8 | Жамиятнинг Корпоратив бошқарув кодекси талабларига мувофиқ, 2023 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпоратив фаолиятни баҳолаш хулосасига муносабат билдириш. |
9 | Жамиятининг 2023 йил молиявий кўрсатгичлари якуний ҳисаботини, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари ҳисоб-варағини, зарар билан чиқанлиги сабабли дивиденд тўлашга хақли эмаслигига муносабат билдириш. |
10 | “Дўстликдонмахсулотлари”АЖнинг 2024 йил бизнес-режасини тасдиқлаш. |
11 | Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича молия ҳўжалик фаолиятини текшируви “MASLAXATAUDIT-M” МЧЖ 15,0 млн сўм ва Корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш «GULISTON BROK DEPO» МЧЖ 3,5 млн сўм аудиторлик фирмалар хизматига тўланадиган хақ миқдорини тасдиқлаш. |
12 | “Дўстликдонмахсулотлари” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзоларининг сайлаш. |
13 | Ўзбекистон Республикаси Давлат Активларни Бошқариш Агентлигини 2024 йил 5 февралдаги №279-сонли хатида бошқарув раисини трансформация масалалар бўйича ўринбосари ҳамда Лойиҳа офиси ходимларига оилик маошларини (устама хақлари) икки баробарга ошириш таклифи кўриб чиқиб тасдиқлаш. |
14 | Жамият бошқарув раиси билан мехнат шартнома муддатини узайтириш. |
Акциядорлар реестри ёпилиш санаси 2024 йил 19 март.
Асос: Жамият кузатув кенгашининг 2024 йил 26 феврал № 13- сонли йиғилиш қарори.
Кузатув кенгаши