Jamiyat tarixi Lotin alifbosida

24.11.2022

ЖАМИЯТ НОМИ

“Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖ

ЖАМИЯТ ТЎЛИҚ НОМИ

“Дўстликдонмаҳсулотлари” Акциядорлик жамияти

ЖАМИЯТ ЖОЙЛАШГАН ЕР

Ўзбекистон республикаси, 130500, Жиззах вилояти Дўстлик шахар Саноатчилар МФЙ, Саноатчилар кўчаси 49- уй

БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ

Жиззах Агро банк   х/р 20208000500202999001,   МФО: 00126                          СТИР: 200998865,  ИФУТ: 10610.

КОРХОНА ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ПАСПОРТ МАЪЛУМОТЛАРИ

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 22 апрелдаги “Ўздонмаҳсулот” Давлат Концерини  “Ўздонмаҳсулот” Давлат акциядорлик Корпоратциясига қайта тузиш тўғрисида”ги ПФ-840-сонли Фармони,   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 23 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №88-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш қўмитасининг 1995 йил 24 апрелдаги  №166-к-ПО буйруғига асосан “Дўстликдонмаҳсулотлари” комбинати “Дўстликдонмаҳсулотлари” очиқ турдаги акциядорлик жамиятига айлантирилди. Давлат мулк қўмитаси томонидан 1995 йил 25 сентябрдан №963-сонли Давлат ордери берилди.

     Биринчи эмиссия 1995 йил 20 октябрдаги G 0110 умумий суммаси  95254 минг сўмлик акция хар бир донаси 1000 сўмлик қилиб рўйхатга олинган.

    Иккинчи эмиссия 2001 йил №129-сонли қарорга асосан устав жамғармаси 31 476 минг сўмга оширилиб 126 730 минг сўмга етказилди.

    Учинчи эмиссия Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 6 августдаги №376-сонли қарорига ва давлат мулк қўмитасининг 2004 йил 29 августдаги №176-сонли буйруғига асосан 1715 минг сўмга ошириб 128 445 минг сўмга устав жамғармаси етказилди.

     Тўртинчи эмиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 мартдаги №29-сонли қарорига ва давлат мулк қўмитасининг 2005 йил №158-сонли буйруғига асосан 65 530 минг сўмга оширилиб устав жамғармаси 193 975 минг сўмга етказилди.

     Бешинчи эмиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги №4053-сонли қарори, Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 19 декабрдаги №316-сонли қарори ва давлат мулки қўмитасининг 2010 йил 11 февралдаги №13-сонли буйруғига асосан 426 137 минг сўмга оширилиб устав жамғармаси 620 112 минг сўмга етказилди.

     Олтинчи эмиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги №4053-сонли қарори, Вазирлар Махкамасининг 2009 йил         19 декабрдаги №316-сонли қарори ва Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси Жиззах вилояти худудий бошқармасининг 2011 йил                                  12 декабрдаги №66-сонли буйруғига асосан 104 650 минг сўмга оширилиб устав жамғармаси 724 762 минг сўмга етказилди.

     Еттинчи эмиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги №4053-сонли қарори, Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 19 декабрдаги №316-сонли қарори ва Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси Жиззах вилояти худудий бошқармасининг 2013 йил 12 декабрдаги №66-сонли буйруғига асосан 104 650 минг сўмга оширилиб устав жамғармаси 970 375 минг сўмга етказилди.

2014 йил – “Дўстликдонмаҳсулотлари” Акциядорлик жамияти шаклида қайта рўйхатдан ўтказилди.

ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТНИНГ МАҚСАДИ ВА СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ)

Жамиятнинг асосий мақсади умумҳўжалик фаолиятидан фойда олиш ҳисобланади.

Жамият фаолиятининг соҳаси қуйдагилардан иборат;

Ун биринчи навли ишлаб чиқариш ва сотиш;

Омухта ем тайёрлаш ва сотиш;

Уруғлик буғдойни тайёрлаш ва сотиш;

УСТАВ ФОНДИ

Жамият Устав фонди 970 375 минг сўмни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 1000 сўм бўлиб 970 375 дона, шундан 968 470 дона оддий ва 1 905 дона имтиёзли акцияларни акциядорлар олган (Марказий дерозитария депосида жойлаштирилган акциялар)

а) Ўздонмаҳсулот АК 90.20 фоиз -875 327 дона – 875 327 минг сўм.

б) Мехнат жамоа улуши 1.31 фоиз -12 673 дона -12 673 минг сўм.

в) Эркин савдо улуши 8.49 фоиз 82 375 дона -82 375 минг сўм.

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Жамият юқори бошқарув органи- жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши.

Жамият фаолиятига умумий рахбарликни амалга ошириш бошқарув органи (қонунчилик ва жамият Устави билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни хал этиш бундан мустасно)- жамият кузатув кенгаши.

Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш бошқарув органи- ижрои органни бошқарув раиси.

Жамиятнинг фаолиятини назорат қилувчи органлари – жамият тафтишчи, ички аудит хизмати ва корпоратив маслаҳатчиси.

Жамиятнинг қуйдаги шуъба ҳўжалик жамиятда мавжуд:

Дўстлик шахри Саноатчилар МФЙ Саноатчилар кўчасида жойлашган “DO’STLIK G’ALLA TRANS” MCHJ 2014 йилда жамият томонидан 100 фоизи улуши билан ташкил этилган. Автомобил транспортида юкларни ташиш.

Дўстлик шахри А.Навоии МФЙ У.Носир кўчасида жойлашган “DO’STLIK-ISSIQ NON” MCHJ 2014 йил жамият томонидан 1 100 000 (бир миллиард бир юз миллион) сўмлик ускуна билан, 100 фоизи улуши билан ташкил этилган. Нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

Дўстлик шахри Саноатчилар МФЙ Саноатчилар кўчасида жойлашган “FOYDALI OLTINKO’Z” MCHJ 2014 йилда жамият томонидан 100 фоизи улуши билан ташкил этилган. Биолабораторияда биологик маҳсулотлар тайёрлаш.

Дўстлик тумани Манас ҚФЙ Кумушкент кўчасида жойлашган “MANAS NON SEXI” MCHJ 2017 йил жамият томонидан 100 фоизи улуши билан ташкил этилган. Нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

Мирзачўл шахри Ғалаба МФЙ Гагарин кўчасида жойлашган “MIRZACHO’L-ISSIQ NON” MCHJ 2017 йил жамият томонидан 100 фоизи улуши билан ташкил этилган. Нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

ИНФРАТУЗИЛМА

Жамият ер майдони 12.37 гектарни ташкил қилади. Жамият худудида маъмурий бино, тегирмон, омухта ем ишлаб чиқариш цехи, 62100 тонна дон сақлаш учун элеватори ва бошқа инфратузилмовий объектлар мавжуд. Жамиятнинг географик жойлашган ўрни иқтисодий жихатдан қулай бўлиб, Дўстлик шахрида “Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик компаниясининг Жиззах худудий бирлашмасининг темир йўли ёнида жойлашган. “Дўстликдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятига фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган ғалла хосилини учта туманда қабул қилинади, Дўстлик туманида жойлашган Дўстлик дон қабул қилиш шахобчаси қабул қилинади, темир йўл орқали етказишда қулай инфратузилма мавжуд.

Мирзачўл туманида жойлашган Мирзачўл дон қабул қилиш шахобчаси қабул қилинади, темир йўл орқали етказишда қулай инфратузилма мавжуд.

Арнасой туманида жойлашган Арнасой дон қабул қилиш шахобчаси қабул қилинади, темир йўл мавжуд эмас.